Хитойда келин-куёвни тўйда чақмоқ урди
Ҳодиса оқибатида улардан бири вафот этган.

Хитойнинг Анхуй провинциясида коронавирусга текширувдан ўтиш учун келган оломонни яшин урди. Ҳодиса оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этган. Айни вақтда маҳаллий ОАВ яна бир киши оғир аҳволда шифохонада ётганини хабар қилмоқда.
Бундан ташқари, мамлакатминг бошқа бир ҳудудида келин-куёвни чақмоқ урган. Куёв тўй фотосессияси вақтида яшин уришидан вафот этган.
Аввалроқ Яманда дафн маросимида чақмоқ уриши оқибатида олти киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.








