Британия мактаблари қишда музлаб қолиши мумкин
Янги ўқув йилида болаларга дарсларга иссиқ кийимда келиш тавсия этилади.

Буюк Британияда кучайиб бораётган энергетика инқирози мактаб директорлари орасида ваҳима уйғотди, деб ёзади "The Sun".
Пулни тежаш учун баъзи таълим муассасалари синфлардаги ҳарорат режимини камайтиришни режалаштирмоқда, шунинг учун болалар дарсларга иссиқ кийимда келишлари керак.
Мактабларнинг совиб кетиши мамлакатда уй-жой коммунал хизматлари нархининг ошиши билан боғлиқ. Британия Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, июн ойида мамлакат жорий этилган санкциялар туфайли 1997 йилдан бери биринчи марта Россия энергиясисиз қолган.
Россия 2021 йилда Буюк Британияга нефть маҳсулотларини етказиб берувчи энг йирик давлатлардан бири бўлиб, улуши 24% дан ортиқ, нефт ва газ бўйича эса мос равишда 6 ва 5% атрофида эди.







