Жаҳон

Маккада “Масжид хизматчилари – инсоният элчилари” дастури ишга тушди

Дастур БМТнинг “Бутунжаҳон гуманитар ёрдам куни” муносабати билан ишлаб чиқилди.

Маккада “Масжид хизматчилари – инсоният элчилари” дастури ишга тушди

 

Саудия Арабистони Икки муқаддас масжид ишлари бўйича Бош бошқармаси БМТнинг “Бутунжаҳон гуманитар ёрдам куни” муносабати билан “Масжид хизматчилари – инсоният элчилари” дастурини ишга туширди, дея хабар беради islam.ru Саудия матбуот агентлигига таяниб.

 

Дастур Макка ва Мадина шаҳарларидаги икки муқаддас масжид ва бошқа жойларда кексалар ва имконияти чекланган инсонларга ўз ибодатларини бажаришда ёрдам бераётган кўнгиллиларни эъзозлашга қаратилган.

 

Одатда, бундай кўнгилли инсонлар зиёратчилар учун ногиронлик аравачаларини бепул етказиб беришади ва ҳар душанба ҳамда пайшанба кунлари ифторлик тарқатишда иштирок этадилар.

 

 "Саудия Aрабистони бутун дунё бўйлаб муҳтожларга ёрдам бериш учун ўз ҳаётини хавф остига қўйган ишчилар ва кўнгиллиларга ҳурмат бажо келтириш учун “Жаҳон гуманитар ёрдам куни"ни нишонламоқда",- дейди бошқарманинг ижтимоий, кўнгиллилар ва гуманитар масалалар бўйича вакили Шайх Холид бин Фаҳад Aл Шалавий.

 

 Шунингдек, у мазкур хайрли иш ёшларнинг огоҳлигини ошириб, ёрдам ишларига жалб қилишга ундашини қайд этган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.