Жаҳон

Тўқаев: Ядро хавфсизлиги тамойилларига содиқмиз

У атом бомбаси синовлари қозоқ заминига катта зарар етказганини таъкидлаган.

Тўқаев: Ядро хавфсизлиги тамойилларига содиқмиз

 

Қозоғистон ядро хавфсизлиги принципини қатъий ҳимоя қилади. Бу ҳақда президент Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди.

 

“Бугун халқаро ядро синовларига қарши кураш куни. У инсоният учун катта аҳамиятга эга. Атом портлашлари қозоқ заминига улкан зарар етказган. Бу фожиа қайтарилмаслиги керак. Мамлакатимиз ядро хавфсизлиги тамойилларида қатъий қолади”, – деб ёзган у ўз Twitter саҳифасида.

 

29 август куни халқаро ядро синовларига қарши кураш куни нишонланади. Бу 2009 йил 2 декабрда Қозоғистон ташаббуси билан БМТ Бош ассамблеяси томонидан таъсис этилган. Бу сана 1991 йил 29 август куни Семипалатинск ядро полигони ёпилиши билан боғлиқ. Ушбу полигон дунёдаги энг йирик объектлардан бири эди.

 

Аввалроқ Антониу Гуттериш ядро таҳдиди энг юқори босқичга чиққанини айтганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Тўқаев: Ядро хавфсизлиги тамойилларига содиқмиз | Zamon.uz