АҚШ Тайванга 1 миллиард долларлик қурол сотмоқчи
Бу бўйича Конгрессга сўров юборилади.

Оқ уй Конгрессдан Тайванга қурол сотишни сўрамоқчи. Унинг умумий қиймати 1.1 миллиард долларни ташкил этади.
Ҳарбий пакет 60 дона кемага қарши ракета ва "ҳаво-ҳаво" туридаги 100 та ракетани ўз ичига олади.
Politico газетаси бу режа бошланғич нуқтада эканини маълум қилган. Қайд этилишича, кемага қарши AGM-84L Harpoon Block II ракеталари 355 миллион долларга, AIM-9X Block II Sidewinder "ҳаво-ҳаво" типидаги ракета 85,6 миллион долларга, разведка радарлари 655.4 миллион долларга тушади. Sidewinder ракеталари Тайвань ҳарбий-ҳаво кучларининг F-16 самолётларига ўргатилади.
Аввалроқ Хитойнинг БМТдаги доимий вакили АҚШни Тайванда провокациялар пайдо қилишда айблаганди.







