БМТ: Афғонистонга гуманитар ёрдам учун 3 миллиард доллардан ортиқ маблағ керак
Мамлакатда озиқ-овқат таъминоти билан боғлиқ муаммо борлиги айтилди.

Афғонистонда 6 миллион киши очлик ёқасида турибди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Граффитс маълум қилди.
Дипломат “Толибон” ҳокимиятга келгандан сўнг Афғонистонда озиқ-овқат хавфсизлиги янада оғирлашганини таъкидлаган. Жумладан, 25 миллион афғонлар қашшоқликда яшамоқда. Бундан ташқари, 3 миллион болалар очликдан азият чекяпти.
Аҳоли даромадларининг учдан бири озиқ-овқатга кетаётгани, йил охирига қадар 40 фоиз одамлар ишсиз қолиши мумкинлиги қайд этилган.
Граффитс Афғонистонга гуманитар ёрдамни молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлганини айтган. Хусусан, ҳозирда шу мақсадларга 3.14 миллиард доллар маблағ етмаяпти. Унинг 600 миллиони қишга тайёргарлик учун зарур. Ушбу муаммоларни 3 ойда ҳал қилиш керак.
Аввалроқ “Толибон” ҳокимияти даврида Афғонистонда гуманитар вазият оғирлашгани тўғрисида хабар берилганди.
.







