Жаҳон

Бразилия ўрмонларида 26 йил ёлғиз яшаган эркак вафот этди

У ўзи мансуб бўлган қабиланинг сўнгги вакили эди.

Бразилия ўрмонларида 26 йил ёлғиз яшаган эркак вафот этди

 

Бразилия жунглиларида маҳаллий қабилалардан бирининг сўнгги вакили вафот этди. У сўнгги 26 йил тўлиқ изоляцияда яшаган.

 

Унинг жасади 23 август куни ўз кулбаси яқинида ҳиндулар миллий фонди ходимлари томонидан аниқланган. Ушбу фонд узоқ йиллар эркакнинг ҳаётини кузатиб келган. 

 

Марҳумнинг ёши тахминан 60 атрофида бўлган, ўлимга табиий омиллар сабаб бўлгани айтилмоқда.

 

У мансуб қабила 70 йиллардан буён плантаторлар томонидан қувғинга учраган. Бразилия қонунчилигига кўра, маҳаллий ҳиндулар яшайдиган ҳудудлар дахлсиз ҳисобланади. Ер эгалари ва ноқонуний олтин изловчилар уларнинг бутунлай йўқ бўлиб кетишидан манфаатдор — шундан кейин улар ҳиндулар ерларида иш олиб бориш имконига эга бўлади.

 

Эркак мансуб бўлган қабила 4 минг гектар ерга эгалик қилган ва хусусий фермалар қуршовида қолиб кетган. 1996 йилда ҳужум оқибатида қабиланинг олти нафар аъзоси ўлдирилади ва эркак бутунлай ёлғиз қолади. Шундан кейин хавфсизлик нуқтайи назаридан унинг ортидан махфий кузатув ўрнатилади.

 

Марҳум ОАВда "Чуқурдаги одам" номи билан машҳур бўлган, чунки у доимий равишда ер кавлаган. Ундан ов қилиш мақсадида фойдаланган. Овчиликдан ташқари, термачилик, қисман зироатчилик билан шуғулланган. Баъзида ўзига сомондан кулба қурган.

 

Эркак ҳақида ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлари ҳамкорлигида бир неча ҳужжатли фильм олинган.

 

Марҳум мансуб бўлган қабила ва улар сўзлашган тил номаълумлигича қолди. Қабила ташқи дунё билан умуман алоқа қилмаган. Бу улар учун хавфли бўлиши бўлган, чунки кўплаб касалликларга қарши иммунитет йўқлиги уларнинг қирилиб кетишига олиб келиши мумкин эди. Олимлар бу каби гуруҳларни одатда масофадан кузатиб боришади.

 

Бразилия ўрмонларида 240 қабила истиқомат қилади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Бразилия ўрмонларида 26 йил ёлғиз яшаган эркак вафот этди | Zamon.uz