Ўзбекистонда анор фестивали ўтказилади
Бу қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илк тадбир ҳисобланади.

Жорий йилнинг 5 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида республика миқёсидаги Биринчи анор фестивали ўтказилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбир Европа Иттифоқи комиссияси, Жаҳон банки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Анорчилар ассоциацияси, “Annexure Financial Solutions” консалтинг компанияси ва “ShirinMeva” журнали томонидан ташкил этилади.








