Хавфли манёврлар билан ҳаракатланган Range Rover ҳайдовчисига чора қўрилди
Ҳуқуқбузарлик 43 ёшли ҳайдовчи томонидан содир этилган.

Ижтимоий тармоқда Range Rover русумли автомобиль ҳайдовчиси авария ҳолатини юзага келтириши мумкин бўлган турли хавфли манёврлар билан ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати расмий изоҳ берди.
Маълум қилинишича, 1979 йилда туғилган ҳайдовчи Нишонов Дилмурод Зокировичга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128⁵-моддаси 2-қисми билан чора кўрилган.
Ҳозирда ушбу видеолавҳани тасвирга олган ва Нексия–3 русумли автомобилни бошқарган ҳайдовчиларнинг шахсини аниқлашга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда.
“Ҳар қандай қоидабузарлик ва ҳуқуқбузарлик учун қонунда белгиланган тартибда чора қўрилади. Ҳолатда акс этган барча иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади, мазкур йўналишда суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.








