Жаҳон

Горбачёв ўлимига дунё етакчилари қандай муносабат билдирди?

Собиқ Иттифоқнинг сўнгги раҳбари 92 ёшида вафот этди.

Горбачёв ўлимига дунё етакчилари қандай муносабат билдирди?

 

СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбачёв 92 ёшида вафот этди. Москва марказий клиник шифохонаси маълумотига кўра, у узоқ давом этган оғир касалликдан азият чеккан.

 

Россия ОАВлари сиёсатчининг пандемия бошидан буён ушбу шифохона врачлари назоратида бўлганини ёзган. Умрининг сўнгги йилини ҳам у касалхонада ўтказди.

 

Михаил Сергеевич Горбачев КПССнинг сўнгги бош котиби, шунингдек, Собиқ Иттифоқнинг биринчи ва охирги президенти эди.

 

Бундан ташқари, у Нобель мукофоти совриндори, Россия ва дунё тарихи бўйича тадқиқот ўтказадиган “Горбачёв-фонд” асосчиси эди.

 

Фонд берган маълумотларга кўра, собиқ президент Москвадаги Новодевичье қабристонида дафн этилади. унинг қачон бўлиши ҳозирча номаълум.

 

Дунё етакчилари муносабати қандай бўлди?

 

“1990 йилда тинчлик бўйича Нобель мукофотини қўлга киритиб, у тинчликнинг турфахилликларнинг йиғиндиси эканини айтганди. У музокаралар, шаффофлик ва қуролсизлантириш йўлидан бориб ушбу муҳим тушунчани амалиётга жорий этди”, – деган БМТ бош котиби Антониу Гуттериш.

 

Унинг қўшимча қилишича, Горбачёв тарихни ўзгартира олган шахс ҳисобланади.

 

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин Горбачёв ўлимидан қайғуда эканини, унинг яқинларига телеграмма юборишини айтган.

 

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон марҳумнинг жасоратидан доимо ҳайратга тушганини таъкидлаган.

 

Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйнен Горбаёвни “ҳурматга сазовор ва ишончли етакчи” деб атаб, “совуқ уруш” якунланиши билан боғлиқ хизматларини алоҳида қайд этган.

 

“Унинг хизматларини ҳеч қачон унутмаймиз”, – деган ЕК раиси.

 

Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам Горбачёвни тарихни ўзгартирган шахс сифатида баҳолаган.

 

Немис сиёсатчилари Собиқ Иттифоқнинг сўнгги раҳбарининг Берлин девори қулашига қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлаган. Бундестаг вице-президенти Катрин Гёринг-Эккард Горбачёвнинг Шарқий Европа, жумладан, Германияда тинч сиёсий инқилоблар  содир бўлишидаги ўрнини қайд этган.

 

Австрия канцлери Карл Нехаммер унинг Шарқ ва Ғарбни яқинлашишига катта ҳисса қўшган деб ҳисоблайди. 

 

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Горбачёв ўлимига дунё етакчилари қандай муносабат билдирди? | Zamon.uz