Қашқадарёда 2 та машина автоҳалокатга учради
ИИБ ҳолат бўйича маълумот берди.

Бугун, 31 август куни Қашқадарё вилоятида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса соат 16:20 атрофида 4Р-87 Ғузор–Чим–Кўкдала автомобиль йўлининг 30-километрида юз берган. Ҳайдовчи Н. Д. Nexia русумли автотранспорт воситасида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Ш. И. бошқарувидаги Gentra русумли автранспорт воситаси билан йўл транспорт ходисаси содир этган.
ЙТҲ оқибатида ҳеч ким ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








