Шольц Путинни нима ҳайрон қолдирганини айтди
Германия канцлери санкциялар таъсири ҳақида ҳам фикр билдирган.

Россияга қарши санкциялар самарали ишламоқда. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц маълум қилди.
У Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш учун чекловлар муҳимлигини таъкидлаган. Бундан ташқари, канцлер Ғарб давлатларининг ягона позицияси Путинни ҳайрон қолдирган.
“У буни кутмаганди”, – деган Шольц.
Сиёсатчи Россия иқтисодиётига зарар бундан буён кенгайиб боришини, сабаби Москва технологик ва иқтисодий изоляцияга тушиб қолганини таъкидлаган.
Аввалроқ Германия Украинага ўта замонавий қуроллар етказиб бериши тўғрисида хабар берилганди.







