Ўзбекистон

Тошкент халқаро аэропортида 10 дона буқаламун тўхтатиб қолинди

Аввалроқ 57 дона тимсоҳ болалари ноқонуний олиб ўтилаётгани аниқланганди.

Тошкент халқаро аэропортида 10 дона буқаламун тўхтатиб қолинди

 

 

Бугун, 31 август куни эса Тошкент халқаро аэропортида пластик идиш орқали 10 дона буқаламуннинг ноқонуний олиб ўтиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

 

Қайд этилишича, Мисрдан учиб келган фуқаро Я. Ж. Тошкент халқаро аэропортида яшил йўлакдан ўтаётганда безовталанган. Шу туфайли ўрнатилган тартибда божхона кўриги ўтказилган.

 

Натижада ушбу шахснинг юклари орасида умумий қиймати 54,7 миллион сўм бўлган буқаламунлар борлиги аниқланган.

 

Ҳозирда буқаламунлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилган. Ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилинмагани сабабли улардан 6 тасининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

 

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкент халқаро аэропортида 10 дона буқаламун тўхтатиб қолинди | Zamon.uz