Хитойда коронавирусга қарши наноматериал яратилди
У вирусни йўқ қилиш ва даволаш хусусиятларига эга.

Хитой олимлари коронавирус оқсилларини йўқ қиладиган махсус наноматериал яратди. Бу ҳақда Nature Nanotechnology журналида эълон қилинган материалда сўз боради.
Ихтиро синовлардан муваффақиятлили ўтган, у ҳам вирусни йўқотиш, ҳам даволашда самарали деб топилган. Препарат коронавирусни ташувчи макрофаг ёрдамида йўқ қилади.
Наноматериал икки қатламли нанолистдан иборат бўлиб, унинг таркиби индий, фосфор, мис ва олтингугуртдан иборат.
Аввалроқ Японияда коронавирус билан касалланишда антирекорд қайд этилганди.







