Жаҳон

Япония туристлар учун коронавирус чекловларини юмшатди

Кейинги ҳафтадан барча давлат фуқароларининг мамлакатга киришига рухсат берилди.

Япония туристлар учун коронавирус чекловларини юмшатди

 

7 сентябрдан Японияга туристик гуруҳлар таркибида барча давлат фуқаролари кириши мумкин. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

 

Бундан олдин июнь ойида расмий Токио 98 давлат фуқароларига чекловларни юмшатганди. Эндиликда карантин чекловлари янада юмшатилиши режалаштирилган.

 

Ҳукумат 7 сентябрдан бошлаб Японияга кунига 50 минг хорижлик киришига рухсат берганди. Бундан ташқари, якка саёҳат қилаётганларнинг ҳам келиши масаласи кўриб чиқилади.

 

Мамлакат миграция хизмати маълумотларига кўра, коронавирус чекловлари юмшатилгач, июнь ва июль ойларида туристик гуруҳлар таркибида 8.1 минг хориж фуқаролари Японияга келган.

 

2019 йилда Японияга 31.88 миллион турист ташриф буюрган. Ҳукумат 2020 йилда бу кўрсаткични 40 миллионга етказишни мақсад қилганди. Аммо пандемия туфайли режалар ортга сурилди.

 

Аввалроқ Япония бош вазири коронавирусга чалингани тўғрисида хабар берилганди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Япония туристлар учун коронавирус чекловларини юмшатди | Zamon.uz