Самарқанддаги “Номсизтепа” ёдгорлигига 4,3 млрд зарар етказилди
Бу бўйича тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги “Номсизтепа” археологик ёдгорлигига зарар етказиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, ушбу ёдгорлик Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан давлат ҳимоясига олинган.
Ўганиш натижасида археологик ёдгорликнинг ғарбий томонидан узунлиги 120 метр энига 1,5 метр ва баландлиги 1 метр умумий ҳажми 180 метр куб тупроқ текисланиб олинганлиги аниқланган.
Ҳудудий бошқарма томонидан тупроқ қазиб олиш жараёни тўхтатилган ва жавобгарларга нисбатан огоҳлантириш берилган. Археология обектига етказилган зарар миқдори 4,3 млрд сўм этиб белгиланган ва ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.
“Кўрилган чора юзасидан қўшимча маълумот берилади”, — дейилади хабарда.








