Жаҳон

Короновирус оғир кечадиган беморларни олдиндан аниқлаш йўли топилди

Россиялик олимлар бу бўйича изланиш олиб борди.

Короновирус оғир кечадиган беморларни олдиндан аниқлаш йўли топилди

 

 

Олимлар коронавирус қандай беморларда оғир кечишини олдиндан аниқлаш йўлини топди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

 

Коронавируснинг илк белгилари пайдо бўлган даврдаёқ касаллик беморда келгусида қандай кечиши ва қандай оқибатларни юзага келтиришини олдиндан айтиш имконсиз. Россиялик олимлар айни шу масалада изланишлар олиб бориб, якунда кутилган ижобий натижага эришганини маълум қилди. 

 

Янги диагностика усули CОVID-19га чалинган беморлар организмида касалликнинг оғир шакли ривожланишидан огоҳлантирувчи жараённи аниқлаш имконини беради. 

 

Яъни ана шу хавф мавжуд бўлса, беморлар қон плазмаси таркибида холестерин миқдори деярли ярмига камайиши кузатилади. Кўрсаткич қанча пасайгани сари хасталик шу қадар оғир шаклга ўтиши мумкинлиги аён бўлади. 

 

“Холестерин миқдорининг кескин камайиши касаллик кучайиб кетишига доир ёмон прогноздир, — деб тушунтиради мутахассислар. — Масалан, шундай ҳолат коронавирусга чалинган беморда қайд этилса, у тез орада реанимацион ёрдамга муҳтож бўлиши мумкин”.

 

Олимлар изоҳига кўра, холестерин миқдори камайишининг бир неча сабаблари бор. Жумладан, бу ҳолат холестерин метаболизми ва ҳужайра рецепторлари фаоллиги ошиши учун масъул бўлган генларнинг нотўғри ишлаши туфайли юзага келиши мумкин.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.