Қашқадарёда Дамас 19 та йўловчи билан ҳаракатланди
Ҳолат бўйича ИИБ маълумот берди.

Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани ҳудудида ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган Дамас автомашинасида ҳайдовчи 19 та йўловчи билан кетаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоя ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган.
“Барча ҳайдовчилардан одам ташиш қоидаларига амал қилишларини, йўловчилар ўз саломатликлари учун ҳайдовчининг қоидабузарлигига кўз юммасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.








