Самарқанд шаҳри 4 кунга ёпилади
Шаҳарнинг 16 та кўчасида автомобиллар ҳаракати тўхтатилади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити Самарқанд шаҳрида ўтказилиши муносабати билан 16 та кўчада автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хмзмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 14 сентябрдан 17 сентябргача Самарқанд шаҳрининг Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет хиёбони, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Регистон, Рудакий, Шоҳизинда, Усто Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий ва Даҳбед кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилади.
Ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.
“14, 15, 16, ва 17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрига келмоқчи бўлган фуқаролардан ташрифларини бошқа муддатга кўчиришларини сўраб қоламиз. Шу кунлари Самарқанд шаҳрига кириш вақтинчалик чекланади”, — дейилади хабарда.








