Тошкент вилоятида Ласетти бетон тўсиққа урилиб, бутунлай ёниб кетди
ИИББ ЙҲХБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида Лаcетти автомашинаси ёниб кетгани ҳақида видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасилдан вилоят ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Ҳодиса бугун, 3 сентябрь куни соат 14:15 ларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятига эга 4Р17a автомобиль йўлининг 4-километрида юз берган.
Чирчиқ шаҳрида яшовчи 21 ёшли ҳайдовчи Қ.Ш. Лаcетти русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб кетаётиб, руль бошқарувини эплай олмай қолган ва йўлнинг ўнг четидаги бетон тўсиққа бориб урилган. Зарб оқибатида автомобилда ёнғин келиб чиққан ва транспорт воситаси тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчига воқеа жойида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳoзирда Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








