Ўзбекистон

Бухорода кўчадаги банкоматлар ёниб кетди

Ҳодиса жойига иккита қутқарув экипажи юборилган.

Бухорода кўчадаги банкоматлар ёниб кетди

 

Бугун, 4 сентябрь куни Бухоро шаҳрида “Tenge bank” АТБга тегишли банкоматларда ёнғин чиқди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати расмий маълумот эълон қилди.

 

Қайд этилишича, соат 20:14 да Бухоро шаҳрининг “Дўстлик” МФЙ Алпомиш кўчаси йўл ёқасида жойлашган “Tenge bank” АТБ Бухоро БХМга тегишли банкоматларда ёнғин  чиққанлиги тўғрисида ФВБ навбатчилик диспетчерига хабар келиб тушган.

 

Ёнғин оқибатида қурилманинг 24 квадрат метр майдонда том ва девор пластик қопламалари ёнган. Ҳодиса жойига 2 та қутқарув автоекипажлари жалб этилиб, соат 20:28 да ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан банкоматлар қурилмасининг 20 квадрат метр майдони ва 4 дона банкоматлар тўлиқ сақлаб қолинган. Фуқароларнинг куйиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.

 

Бирламчи маълумотларга кўра, ёнғиннинг келиб чиқишига электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган. Ҳозирда моддий зарари аниқланмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бухорода кўчадаги банкоматлар ёниб кетди | Zamon.uz