Самарқандда 61 ёшли аёлга тегажоғлик қилган эркак ушланди
У жорий йилнинг март ойидан бери қидурувда бўлган ва Жиззах вилоятида яшириниб юрган.

Cамарқанд вилоятининг Пастдарғон туманида 1961 йилда туғилган аёлнинг номусига текканликда гумонланиб, тергов органларидан яшириниб юрган, туманнинг Ҳавзак маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган К.Д. қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Олиб борилган кенг қамровли қидирув тадбирлари натижасида ушбу шахс дастлаб Жиззах вилояти Зарбдор туманида, кейинчалик Арнасой туманида яшириниб юргани тўғрисида маълумот олинган.
У Арнасой туманида жойлашган кўл ортидаги чекка бир ҳудудда яшириниб юрган вақтида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. У айни пайтда Пастдарғом тумани ИИБга олиб келинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушбу шахсга нисбатан 2022 йилнинг 12 март куни Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Сиртдан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланган ва қидирувга берилган.








