Ўзбекистон

Тошкентда эртадан янги автобус йўналишлари ташкил этилади

Автобуслар соат 6:00 дан 21:30 гача ҳаракатланади.

Тошкентда эртадан янги автобус йўналишлари ташкил этилади

 

Эртага, 5 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида 4 та янги автобус йўналишлари ташкил этилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ aхборот хизмати маълум қилди. 

 

39-сонли автобус йўналиши “3-метро бекати”дан Бешариқ, Иззат, Мўйноқ, Фарғона йўли кўчалари орқали “Қўйлиқ бозори” бекатига қадар, қайтиш йўналишида “Қўйлиқ бозори” бекатидан Фарғона йўли, Мўйноқ, Иззат, Бешариқ кўчалари орқали “3-метро бекати”га қадар соат 6:00 дан 21:30 гача  ҳаракатланиши белгиланган. Йўналишдаги жадваллар сони ISUZU русумли автобуслар асосида иш кунларига 4 та, шанба кунларига  3 та ва якшанба кунларига 2 та этиб белгиланган.

 

112-сонли автобус йўналиши “Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси” бекатидан Давлатбод, Лутфикор, Янги Сергели йўли, Қипчоқ, Хонобод, Илғор 5-тор, Янги ҳаёт, Хонариқ, Х.Жўраев, ТҲАЙ кўчалари орқали “Қўйлиқ деҳқон бозори” бекатига қадар, қайтиш йўналишида “Қўйлиқ деҳқон бозори” бекатидан ТҲАЙ, Х.Жўраев, Хонариқ, Янги ҳаёт, Илғор 5-тор, Хонобод, Қипчоқ, Янги Сергели йўли, Лутфикор, Давлатобод, Қипчоқ кўчалари орқали “Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси” бекатига қадар  соат 6:00 дан 21:30 гача  ҳаракатланиши белгиланган. Йўналишдаги жадваллар сони ISUZU русумли автобуслар асосида иш ва шанба кунларига 4 та, якшанба кунларига 3 та этиб белгиланган.

 

133-сонли автобус йўналиши “Гулзор маҳалласи”дан 4Р21 Тошкент айланма йўли, Қирариқ, Чортоқ, Қанора, Давлатобод, Мағриб, Биродарлик, Қўрғонтепа, Қипчоқ кўчалари орқали “Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси” бекатига қадар, қайтиш йўналишида “Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси” бекатидан Қипчоқ, Қўрғонтепа, Биродарлик, Давлатобод, Мағриб, Қанора, Чортоқ, Қирариқ, 4Р21 Тошкент айланма йўли кўчалари орқали “Гулзор маҳалласи”га қадар соат 6:00 дан 21:30 гача ҳаракатланиши белгиланган. Йўналишдаги жадваллар сони ISUZU русумли автобуслар асосида иш кунларига 5 та,  шанба кунларига 4 та ва якшанба кунларига 3 та этиб белгиланган.

 

137-сонли автобус йўналиши “Маҳаллий ҳаво йўллари Аеропорти-3” бекатидан ТҲАЙ, Қўшқўрғон, Қўшқўрғон 2-тор, Янги Қўйлиқ, Файзобод 1-тор, Бешкент, Эски Отчопар, Фарғона йўли кўчалари орқали “Электроаппарат ИЧБ” бекатига қадар, қайтиш йўналишида “Электроаппарат ИЧБ” бекатидан Фарғона йўли, Эски Отчопар, Бешкент, Файзобод 1-тор, Янги Қўйлиқ, Қўшқўрғон 2-тор, Қўшқўрғон, ТҲАЙ, Қумариқ кўчалари орқали “Маҳаллий ҳаво йўллари Аеропорти-3” бекатига  қадар  соат 6:00 дан 21:30 гача ҳаракатланиши белгиланган. Йўналишдаги жадваллар сони ISUZU русумли автобуслар асосида иш кунларига 4 та,  шанба кунларига 3 та ва якшанба кунларига 2 та этиб белгиланган.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Тошкентда эртадан янги автобус йўналишлари ташкил этилади | Zamon.uz