Жаҳон

Борис Жонсон сўнгги бор Зеленскийга қўнғироқ қилди

У эртага Бош вазир лавозимидан истеъфога чиқади.

Борис Жонсон сўнгги бор Зеленскийга қўнғироқ қилди

 

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон лавозимидан кетишидан олдин Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” нашри ёзмоқда.

 

“Бош вазир бугун тушдан кейин Украина президенти Владимир Зеленский билан суҳбатлашди... Бош вазир Буюк Британия Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини қўшимча қилди”, — дейилади хабарда.

 

Зеленский, ўз навбатида, Жонсонга Украина ва унинг халқига бўлган ҳурмати учун миннатдорчилик билдирган.

 

Бугун эрталаб Лиз Трасс Консервативлар партияси етакчиси этиб сайланган эди. Трасс Жонсон билан бирга 6 сентябрь куни қиролича Елизавета II билан учрашиш учун инглиз қиролларининг Шотландия қароргоҳига боради. У ерда Жонсон расман истеъфога чиқади ва қиролича Трассни Буюк Британиянинг янги бош вазири этиб тайинлайди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Борис Жонсон сўнгги бор Зеленскийга қўнғироқ қилди | Zamon.uz