Боррель: Айримлар Россияга қарши санкциялардан чарчади
Дипломат Москва бу вазиятдан фойдаланиб қолиши хавфидан огоҳлантирган.

Айрим Европа давлатлари аҳолиси Россияга қарши санкциялардан чарчади. Бу ҳақда ЕИ ташқи сиёсий идораси раҳбари Жозеп Боррель маълум қилди.
“Россияга санкцияларга қарши чарчоқ кайфиятидан фойдаланишга имкон бермаслик керак. Бизни матонатимизни синайдиган бу жараён ҳали давом этади”, — деган дипломат Евроиттифоқ парламентлараро конференциясидаги чиқишида.
Унинг қўшимча қилишича, давлатлар ўз фуқароларига ҳозирги инқирозда ЕИнинг масъулияти ҳамда Россияга энергетик қарамликдан қутулиш заруриятини тушунтириши керак.
Аввалроқ Боррель Европани энергетик бирдамликка чақирганди.







