Канадада ҳиндулар резервациясига ҳужум уюштирилди
Ҳодиса оқибатида 15 киши яраланган.

Канаданинг Саскачеван провинциясида икки эркак пичоқ билан ҳужум уюштириши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CBC News хабар берди.
Полиция жиноятда Дэмиен и Майлз Сандерсларни гумон қилмоқда. Улар ҳиндулар резервациясига ҳужум қилган. Ҳалок бўлганлардан ташқари, 15 киши тан жароҳати олган. Саскачеван отлиқ полицияси бошлиғи Ронда Блэкмор қурбонлар сони янада ошиши мумкинлигини тахмин қилган.
Гумонланувчилар воқеа жойидан қочиб кетган. Улар автомобиль орқали ҳаракатланган, шу сабабли қидирув қўшни Альберта ва Манитоба провинцияларида ҳам ўтказилиши мумкин.
Канада бош вазири Жастин Трюдо ушбу ҳужумни қаттиқ қоралади.
“Саскачевандаги бугунги ҳужум даҳшатли ва қалбларимизни парчалади. Биз вазиятни диққат билан кузатмоқдамиз ва барчани воқеалар ривожини кузатишга чақирамиз”, – деган у.







