МАГАТЭ миссияси Запрожье АЭСда қачонгача қолиши маълум бўлди
31 август куни агентлик Украинага келганди.

МАГАТЭ делегацияси Запорожье АЭСда 6 сентябргача қолади. Бу ҳақда Запорожье вилояти маъмурияти вакили Владимир Рогов маълум қилди.
“Делегация 5 сентябрда ишлайди. Шундан кейин унинг миссияси якунланади ва 6 сентябрда кетади. Уларга барча зарур ёрдам кўрсатилди. Биз АЭСдаги вазият юзасидан холис муносабатга умид қиламиз”, – деган у.
Роговнинг сўзларига кўра, ҳозирда делегация таркибида 13 киши қолган. Шу билан бирга уларнинг миссияни давом эттириши масаласида аниқ позиция йўқ.
Бундан олдин МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси делегация Запорожье АЭСда қанча зарур бўлса, шунча қолишини маълум қилганди.







