Наманганда Дамасни қувиб ўтмоқчи бўлган Кобальт ЙТҲга учради
Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳатланган.

Наманган вилоятининг Поп туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.
Ҳодиса 4Р-112 “Фарғона ҳалка йўли”нинг 24-километрида “Пунгон-Наманган” йўналишида юз берган. Кобальт ҳайдовчиси ўнг томондан қувиб ўтиш коидасини бузиб, олдинда ҳаракатланиб кетаётган Дамас русумли транспорт воситасининг ўнг ён томонига урилган.
ЙТҲ оқибатида ҳар иккала автомашина техник шикастланган. Тан жароҳати олган бир нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига рухсат берилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ЙҲХГ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








