Японияда 3 ёшли бола автобусда вафот этди
У боғча болалари орасида унутиб қолдирилган.

Япониянинг Сидзуока префектурасида уч ёшли қизалоқ болалар боғчаси автобусида қолиб кетди ва жазирама туфайли вафот этди. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги хабар бермоқда.
Уч ёшли Тина Кавамото душанба куни эрталаб автобусда болалар боғчасига борган. Бироқ унинг автобусдан тушмай, гуруҳга қўшилмаганини тарбиячилардан ҳеч бири пайқамаган. Соат 14:00 ларда болаларни уйларига олиб кетиш учун автобусга келганида Тинани ҳушсиз ҳолда топишган. У касалхонага ётқизилган ва у ерда кўп ўтмай вафот этгани маълум қилинган.
Бола ўлимига иссиқлик уриши сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.








