Японияда "Хиннамнор" тўфони оқибатида тўрт киши жароҳатланди
Шамол тезлиги 60 м/с гача бормоқда.

Япониянинг Окинава префектурасида "Хиннамнор" тўфони оқибатида 4 киши жабрланди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.
Табиий офат мамлакатнинг жанубий ва жануби-ғарбий минтақаларига ёпирилган. Маҳаллий авиакомпаниялар 50 дан ортиқ ички рейсларни бекор қилган. бундан ташқари, JR темирйўл компанияси Хиросима ва Фукуока орасидаги поездлар қатновини тўхтатган.
Ҳозирда тўфон Кюсю ороли атрофида бўлмоқда ва Япон денгизи бўйлаб шимоли-шарққа қараб ҳаракатланяпти. Шамол тезлиги 40-60 м/с атрофида.
Аввалроқ тўфон Японияга яқинлашиб келаётгани тўғрисида хабар берилганди.







