ЙПХ ходимларига дислокациядан ташқарида фаолият юритиш тақиқланади
Ушбу ҳолатда расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди.

ЙПХ ходимига ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан ташқарида қоидабузарликлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштириши мумкин эмас.
Яъни, дислокациядан ташқарида расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.
ЙПХ инспектори фақат йўл-транспорт ҳодисалари, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи, авария ҳолатини юзага келтириши мумкин бўлган қоидабузарликлар аниқланганда дислокациясидан ташқарида ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштириш ҳуқуқига эга.







