Боррель: Қурол захираларимиз камайиб кетди
Дипломат Евроиттифоқ давлатларини бу муаммони биргаликда ҳал қилишга чақирди.

Украинага қурол етказиб бергандан сўнг, ЕИнинг ўз захиралари камайиб кетди. Бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель маълум қилди.
Россия-Украина можароси бошланганидан буён Брюссель Киевга 2.5 миллиард евролик ҳарбий ёрдам кўрсатган. Боррель Евроиттифоқ давлатларини қурол захираларини кўпайтиришга чақирган. У буни биргаликда амалга оширишни таклиф қилган, чунки “бу ҳолатда ЕИ арзонроққа тушади”.
Дипломатнинг сўзларига кўра, европаликлар Украина ҳарбийларини тайёрлашни бир йил аввал бошлаши керак эди.
Аввалроқ Германия канцлери Украинага ўта замонавий қуроллар берилишини айтганди.







