Британия янги бош вазири 1-иш кунидаёқ норозиликка учради
Лондонда унга қарши акциялар ўтказилмоқда.

Британияликлар Бош вазир қароргоҳи олдига тўпланиб, янги ҳукумат раҳбари Лиз Трассга электр энергияси нархи ошиши сабабли қарши чиқишди. Бу ҳақда “Sky News” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, қароргоҳда юзлаб одамлар тўпланган, улар асосий кўчада транспорт ҳаракатини тўсиб қўйган. Йиғилганлар “Йўл бўлсин!”, “Ҳисоб-китоблар ўсиб бормоқда, биз тўламаймиз!” деган шиорлар билан ҳайқирмоқда.
Бир кун аввал Британия ташқи ишлар вазири Трасс ҳукмрон Консерватив партия етакчиси этиб сайланган эди. Бугун у мамлакат бош вазири этиб тайинланди ва мамлакат тарихидаги бу лавозимдаги учинчи аёлга айланди.








