Ўзбекистон

Жисмоний шахсларни телефон рақами орқали аниқлаш тартиби тасдиқланди

Жорий йилнинг 31 декабрига қадар Давлат хизматлари марказлари ёки нотариал идоралар томонидан Mobile-ID тизимидан фойдаланган ҳолда фуқароларни идентификация қилиш бепул амалга оширилади.

Жисмоний шахсларни телефон рақами орқали аниқлаш тартиби тасдиқланди

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда жисмоний шахсларни Mobile-ID идентификация қилиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Mobile-ID тизимида идентификация қилиш, фойдаланиш ва идентификацияни тугатиш тартибини назарда тутувчи Низом тасдиқланди.

 

Низомга кўра, Mobile-ID тизимидан фойдаланган ҳолда идентификация қилиш фуқароларнинг мурожаатига кўра давлат хизматлари марказлари ёки нотариал идоралар томонидан (фуқаронинг юзини рақамли форматда суратга олиш ва электрон шаклда бармоқ изларини олиш йўли билан) амалга оширилади.

 

Идентификация ЯИДХП мобил иловаси (масофадан биометрик идентификация (Face-ID) ёки ID-картадаги электрон рақамли имзо орқали) орқали ҳам амалга оширилади.

 

Жорий йилнинг 31 декабрига қадар Давлат хизматлари марказлари ёки нотариал идоралар томонидан Mobile-ID тизимидан фойдаланган ҳолда фуқароларни идентификация қилиш бепул амалга оширилади. 2023 йил 1 январдан бошлаб ушбу хизмат учун БҲМнинг 2 фоизи (6 000 сўм) миқдорида бир марталик тўлов ундирилади. ЯИДХП мобил иловаси (Google Play AppStore'да мавжуд MyGov иловаси) орқали идентификация қилиш бепул бўлади.

 

Mobile-ID тизимида рўйхатдан ўтган фуқаролар электрон рақамли имзодан фойдаланмасдан барча давлат хизматларидан (молиявий хизматлардан ташқари) фойдаланишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда

Лойиҳа доирасида болаларга уйда тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилади.

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Шуҳрат Холмуҳаммедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбатда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш ва олий даражадаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

16 ёшли ўқувчи онасига тегишли Cobalt'ни ҳайдовчилик ҳуқуқисиз бошқариб, ёритиш устунига урилган.

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ўзбекистонда ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилди.

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Айни пайтда транспорт воситаси онлайн-аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

2026 йил мобайнида ўтказилган мазкур рейд тадбирлари давомида қарздорларга тегишли 416 та автотранспорт воситалари жарима майдонларига жойлаштирилган.

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Ижро ҳаракатлари давомида қурилма мажбурий тартибда бузилиб, суд ҳужжати талаби амалда бажарилди.