Болтиқ давлатлари россияликларнинг ўз ҳудудига киришини тақиқлади
Латвия ТИВ буни хавфсизлик масаласи билан изоҳлаган.

Латвия, Литва ва Эстония Россия фуқароларининг ўз ҳудудига кириб келишини бутунлай тақиқлади. Бу ҳақда Латвия ТИВ маълум қилди.
Эндиликда Шенген визасига эга россияликлар Болтиқ давлатларига қуруқлик орқали кира олмайди. Юк автомобили ҳайдовчилари, дипломатлар ва оилавий ҳамда гуманитар сабаблар туфайли келаётганлар бундан мустасно.
Латвия ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевичснинг сўзларига кўра, бу бўйича тез орада расмий баёнотлар берилади.
“Сўнгги ойларда Россия фуқароларининг чегарадан ўтиши ҳолатлари кўпайди. Бу жамоат хавфсизлиги, ахлоқий ва сиёсий масалага айланди”, – деган дипломат.
Финляндия Еврокомиссия даражасида қарор қабул қилинмагунча бутунлай чеклов тартибини жорий этмаслигини маълум қилган.







