Маск Учинчи Жаҳон уруши бошланишидан қўрқиб, Twitter’ни сотиб олишни ортга сурган
Миллиардернинг банк ходими билан ёзишмаси очиқланди.

Илон Маск май ойида жаҳон уруши бошланишидан хавфсираб Twitter’ни сотиб олишни бир неча кун ортга сурган. Бу ҳақда Business Insider портали хабар берди.
Маълумотларга кўра, Делавэр штатидаги судда Twitter вакили бизнесменнинг Morgan Stanley банки ходими билан 8 май кунги ёзишмаси мазмунини очиқлаган.
“Бир неча кун ортга суриб туриш керак. Путиннинг эртанги нутқи мазмуни ўта муҳим. Агар учинчи жаҳон уруши бошланса, Twitter’ни сотиб олишдан маъно йўқ”, – деб қайд этган Маск.
Бундан олдин қатор нашрларда Путин 9 май куни Россияда оммавий сафарбарлик эълон қилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.







