Тошкентнинг айрим кўчалари 14 соатга ёпилади
Шаҳар ҳокимлиги чеклов сабабини маълум қилди.

Эртага, 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, соат 19:30 да Алишер Навоий номли давлат академик катта театрида 93-мавсумнинг очилиши муносабати билан очиқ осмон остида “Куз зари оғушида Катта Мусиқа” концерти бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан 8 сентябрь куни соат 10:00 дан 00:00гача шаҳримиздаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади:
— Буюк Турон кўчаси Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган оралиқда;
— Бухоро кўчаси Буюк Турон кўчаси билан кесишмасидан Зарафшон кўчасигача бўлган оралиқда.
“Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.








