Байден иттифоқчилар билан Украинага ҳарбий ёрдам масаласида келишиб олмоқчи
Оқ уй ҳарбий можаро бурилиш палласига кирган деб ҳисобламоқда.

Жозеф Байден бугун АҚШ иттифоқчилари билан Украинага ёрдам масаласида мулоқот ўтказади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Мулоқот видеоконференция шаклида бўлиб ўтади. Унда “катта еттилик”, шунингдек, НАТО ва Евроиттифоққа аъзо давлатлар вакиллари иштирок этади.
Агентлик билан суҳбатлашган манбалардан бири Байден қуролли можаронинг бошланғич даврида видеоконференция усулида музокаралар ўтказганини ва инқироз ҳозирда бурилиш палласига кирганини инобатга олиб яна ушбу форматга қайтганини таъкидлаган.
Томонлар Украинага ҳарбий ёрдам ҳажмини ошириш масаласини муҳокама қилади.
Аввалроқ Байден Зеленский билан телефон мулоқотини ўтказганди.







