Британия аҳолиси Елизавета II учун дуо қилмоқда
Қироличанинг саломатлиги оғирлашган ва ҳозирда у шифокорлар назоратида.

Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг соғлиги ёмонлашиши ортидан Бош вазир Лиз Трасс ва бошқа сиёсатчилар унинг соғлиғидан хаботирга тушди. Букингем саройи баёнотида қиролича шифокорлар назорати остида эканлиги айтилган.
Трасс хоним Твиттерда “Букингем саройидаги тушлик пайтидаги хабар бутун мамлакатни қаттиқ ташвишга солади. Мен ва барча британияликлар унга саломатлик тиламоқдамиз”, деб ёзди.
Ҳозирда қироллик оиласининг барча вакиллари Шотладиядаги Балморал қасрига йиғилишмоқда. Мамалакат аҳолиси ҳам кўчаларга йиғилиб Елизавета II учун дуо қилмоқда.








