Дунё лидерлари Елизавета II аҳволидан хавотирда
Барча давлатлар Британиядаги вазиятни кузатиб бормоқда.

БМТ Бош котиби Антониo Гутерриш қиролича Елизавета II га саломатлик тилашини ва унинг оиласи ва Буюк Британия халқи билан бирга эканини билдирди.
“Барчамиз Буюк Британиядаги вазиятни кузатиб боряпмиз”, - деди Гутерриш.
Шунингдек, АҚШ президенти Жо Байден ҳам қироличанинг аҳволидан ташвишда экани ҳақида Оқ уй матбуот котиби хабар берди.
“Президентга бугун эрталаб маълумот берилди ва у кун давомида Қиролликдаги янгиликларни кузатиб турди”, — дейилади баёнотда.
Канада бош вазири Жастин Трюдо ҳам монархга саломатлик тилаб хабар йўллаган.








