Жаҳон

Индонезия G20 саммитида Путиннинг хавфсизлигини кафолатлашга тайёрлигини билдирди

Саммит ноябрь ойида Балида бўлиб ўтади.

Индонезия G20 саммитида Путиннинг хавфсизлигини кафолатлашга тайёрлигини билдирди

 

Индонезия G20 саммитида Путиннинг хавфсизлигини таъминлашга тайёр. Бу ҳақда Индонезиянинг Россиядаги элчиси Хосе Таварес маълум  қилди.

 

“Бу йил G20 саммитини қабул қилаётган давлат сифатида биз, албатта, барча иштирокчилар хавфсизлигини таъминлаймиз. Индонезия кўплаб халқаро тадбирлар, жумладан, АCEAN, Шарқий Осиё саммити ва бошқаларни қабул қилган. албатта, биз энг аввало иштирок этадиган давлат раҳбарлари хавфсизлигини кафолатлаймиз”, – деган дипломат.

 

Маълумот ўрнида: “катта йигирматалик” давлат раҳбарлари саммити ноябрда Бали оролида бўлиб ўтади. Путиннинг унда бевосита иштирок этиши масаласи ҳамон очиқланмаган. Бундан олдин Дмитрий Песков (РФ президенти матбуот котиби) Россия раҳбари иштироки хавфсизликни таъминлаш масаласига боғлиқ эканини айтганди.

 

Аввалроқ Буюк Британия ТИВ Путиннинг G20 саммитида қатнашишига қарши чиққанди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Индонезия G20 саммитида Путиннинг хавфсизлигини кафолатлашга тайёрлигини билдирди | Zamon.uz