Жаҳон

МАГАТЭ Россия ва Украинани Запорожье АЭС бўйича шартнома тузишга чақирди

Ташкилот сентябрь бошида станцияда махсус инспекция ўтказганди.

МАГАТЭ Россия ва Украинани Запорожье АЭС бўйича шартнома тузишга чақирди

 

МАГАТЭ бош директори Россия ва Украинани Запорожье АЭС бўйича келишувга эришишга чақирди.

 

“Россия ва Украинадан АЭС ҳужумга учрашмаслиги ҳақида сўраш масаласи қаршиликка учрамаслиги керак. Биз уларга станцияни ҳимоя қилиш бўйича шартнома таклиф қиламиз. Владимир Путин ва Владимир Зеленскийнинг баёнотларига қарамай, мен икки томоннинг бундан манфаатдорлигини кўрдим. Улар аниқ “йўқ” демайди. Икки томон билан ҳам мулоқот олиб боряпман. Фикримча, биз ўн кун, узоғи билан икки ҳафта ичида режани ишлаб чиқиш учун учрашамиз”, – деган Рафаэль Гросси.

 

Унинг сўзларига кўра, АЭС атрофида тўлиқ демилитаризацияланган ҳудудни ташкил қилиш мураккаб масала ҳисобланади. шу сабабли гап фақат унинг ички ҳудуди ҳимояси ҳақида кетиш керак.

 

1 сентябрь куни БМТнинг ядро энергетикасини кузатиш бўйича 14 эксперти Запорожье АЭСга келди. Бунга станциянинг доимий равишда ўққа тутилиши сабаб бўлган. инспекция натижасида МАГАТЭнинг махсус ҳисоботи эълон қилинди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

МАГАТЭ Россия ва Украинани Запорожье АЭС бўйича шартнома тузишга чақирди | Zamon.uz