Қиролича Елизавета вафот этди
Мамлакатда 12 кунлик мотам эълон қилинди.

Букингем саройи пайшанба куни Буюк Британиянинг энг узоқ ҳукмронлик қилган монархи ва номинал давлат раҳбари бўлган қиролича Елизавета 96 ёшида вафот этганини хабар қилди.
“Қиролича бугун тушдан кейин Балморалда вафот этди”, дейилади Букингем саройи баёнотида.
Қироличанинг вафоти муносабати билан Букингем саройида Британия байроғи туширилди. Мамлакатда 12 кунлик мотам эълон қилинди.
Қирол ва қиролича бугун кечқурун Балморалда қолади ва эртага Лондонга қайтади. Унинг тўнғич ўғли, 73 ёшли Чарлз автоматик равишда Буюк Британия қироли ва бошқа 14 давлат, жумладан Австралия, Канада ва Янги Зеландиянинг давлат раҳбари бўлади.








