Тоғларда қор ёғиши кутилмоқда
«Ўзгидромет» шошилинч ахборот эълон қилди.

Жорий йилнинг 10-12 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво кириб келади.
10-12 сентябрда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.
11 сентябрда Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида шамолнинг кучайиши баъзи жойларда 20-23 м/с га етиши мумкин.
11 сентябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, 12 сентябрда Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баланд тоғларда (2500 мдан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин.
11-12 сентябрда республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 10-13° гача, кундуз кунлари 25-28° гача пасаяди.







