Тошкентда Audi ва Nexia ЙТҲга учради
Ҳодиса оқибатида бир киши шифохонага ётқизилган.

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 7 сентябрь куни иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ расмий маълумот эълон қилди.
Ҳодиса соат 10:20 ларда Учтепа туманидаги “Каттақани” кўчасида юз берган. Унда 1974 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги Audi русумли автомобиль хамда 1953 йилда туғилган У.С. бошқарувидаги Nexia-1 ўзаро тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида Nexia-1 русумли автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган. Ҳозирда ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.








