Тошкентда айрим кўчалар 4 кунга ёпилади
Шаҳарда 9–11 сентябрь кунлари фестивал ўтказилади.

Тошкент шаҳрининг айрим кўчалари 4 кунга ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 9–11 сентябрь кунлари “Tashkent Music Fest–2022” мусиқа фестивали ўтказилади. Шу муносабат билан 9 сентябрь соат 00:00 дан 12 сентябрь соат 18:00 гача бир неча кўчалар ёпилади.
Улар:
—Буюк Турон кўчаси Алишер Навоий шоҳкўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача;
—Истиқлол кўчаси Буюк Турон кўчаси билан кесишмасидан Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасигача;
—Зарафшон кўчаси Алишер Навоий шоҳкўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача;
—Жаваҳарлал Неру кўчаси Зарафшон кўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача.
“Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.








