Британия қиролининг илк баёноти
У онасининг ўлимини “оила аъзолари учун энг қайғули лаҳза” деб атади.

Марҳум қиролича Елизавета II нинг тўнғич ўғли, 73 ёшли шаҳзода Чарлз Буюк Британиянинг янги қироли бўлди. У илк баёнотида онасининг ўлимини “ўзи ва барча оила аъзолари учун энг қайғули лаҳза” деб атади.
“Биз севимли онанинг вафотидан чуқур қайғудамиз. Биламан, унинг ўлимидан бутун мамлакат, ҳудудлар ва дунё бўйлаб сон-саноқсиз одамларда чуқур ҳам қайғуда”, деди янги монарх.
Чарлз қирол бўлди, аммо бу кейинроқ ўтказиладиган алоҳида маросимда расман эълон қилинади. Унинг рафиқаси 74 ёшли Камилла қиролнинг турмуш ўртоғи унвонини олади.
Янги Британия қиролининг расмий исми Чарлз III, тўлиқ исми Чарлз Филипп Артур Жорж бўлади. Бош вазир Лиз Трасс аллақачон халққа мурожаат қилиб, қирол унинг номини эълон қилди. У шунингдек, британияликларни янги қиролга ёрдам бериш учун бирлашишга чақирди.








