Қорақалпоғистонга юк машинаси ёниб кетди
У шартнома асосида тош ортиб кетаётган бўлган.

Кеча, 8 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида тош ортиб кетаётган юк машинасида ёнғин келиб чиқди. Ҳолат юзасидан Республика Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 23:00 ларда А-380 “Ғузор–Бухоро–Нукус–Қўнғирот–Бейнеў” автомагистралида 1990 йилда туғилган фуқаро А. Ж. бошқарувида бўлган HOWO русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлган.
101 қисқа рақамига келиб тушган чақирувга кўра, ҳодиса жойига Амударё тумани АЖБнинг ёнғин-қутқариш экипажи юборилган.
Маълум бўлишича, “S. S.” ЖШЖга тегишли бўлган автомобиль Нукус шаҳридаги “Қ. Р. С.” ЖШЖга шартнома асосида юк (майда тош ) олиб бораётганда ёнғин чиққан. Ҳодиса оқибатида тан жароҳатини олган ва вафот этган фуқаролар йўқ.








