Cтратегик ислоҳотлар агентлиги раҳбари ўзгарди
Унга вазир ўринбосари директор этиб тайинланди.

Шухрат Абдушарифович Вафаев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори лавозимига тайинланди. Бу бўйича Президент фармони қабул қилинди.
Шуҳрат Вафаев янги лавозимга тайинлангани муносабати билан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилган.








