Зеленский ва Путин Балида учрашиши мумкин
Индонезия Г20 саммитида Путин ва Зеленскийнинг учрашувини ташкил этишга тайёр.

Жакарта президентлар Владимир Путин ва Владимир Зеленскийнинг ноябр ойида бўлиб ўтадиган Г20 саммити доирасидаги учрашувини ташкил этишга тайёр, бу музокаралар учун ажойиб имконият, деди Индонезиянинг Россиядаги элчиси Хосе Таварес.
Россия давлат котиби Дмитрий Песков аввалроқ Индонезиядаги Г20 саммитида Путин ва Зеленскийнинг учрашиши учун ҳеч қандай шарт йўқлигини айтган эди.
"Бу жуда зўр бўларди - платформа бор. Агар улар ушбу платформадан фойдалансалар, ажойиб бўларди ва Индонезия бу масалада ёрдам беришга тайёр", - деди элчи.
Аввалроқ ҳар иккала давлат раҳбарига ҳам саммит учун таклифнома юборилган эди.







